"Фиорентина" клуби президенти Рокко Коммиссо жамоанинг 8-10 нафар аъзоси коронавирусга (COVID-19) чалинганини маълум қилди.

“Биз жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Биз қилишимиз керак бўлган ягона нарса - шифокорларга ёрдам бериш. Бу бизнинг вазифамиз. Ҳозирда 3 нафар ходимимиз касалхонада изоляция қилинган, яна биттаси эса уйда. Умуман олганда 8-10 нафар аъзоимиз ушбу вирусга чалинган.

Биз бир суткада 420 минг евро тўпладик. Бу борада катта хайрия қилган Франк Риберидан миннатдормиз. Флоренция - бизнинг уйимиз. Шунинг учун ҳам биз давлатга ёрдам беришимиз керак.

АҚШда коронавирус билан боғлиқ вазият Италиядаги каби оғир эмас. Ушбу касалликни енгиш учун барчани уйда қолишга чақираман”, - дейди Коммиссо.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)