
"Фиорентино" ҳимоячиси "Ал-Ҳилол" таклифини рад этиши мумкин
Италиялик ёш ҳимоячи Пьетро Комуццо "Ал-Ҳилол"га ўтиши эҳтимоли жуда кам.
Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони клуби Симоне Индзаги бошқарувидаги жамоа "Фиорентина"га 20 ёшли футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилган.
Комуццонинг жавоби бугун маълум бўлиши кутилмоқда, аммо инсайдерлар италиялик футболчи саудияликларнинг таклифини рад этишини қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда А Серия доирасида Пьетро Комуццо 33 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та сариқ карточка олди.
Comments