Фирмино Коутиньонинг “Барселона”га ўтишидан қўрқади
Ads

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ҳужумчиси Роберто Фирмино жамоадоши Фелипе Коутиньонинг “Барселона”га ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен бу ҳақида ўйлашни ҳам истамайман. Боиси, бу жуда ҳам қўрқинчли. У буюк футболчи ва шу билан бирга яхши дўст  ҳамдир.

Кучли жамоаларнинг унга қизиқиши табиий хол. Бироқ мен жамоада қолишни истайман. Мен  “Ливерпуль” билан совринлар қўлга киритишни ва  шу билан клуб тарихига киришни истайман”, – деб айтиб ўтди Фирмино.