Фирминонинг голи "Ливерпул"ни жаҳон чемпиони қилди!

  • 22 декабрь, 2019, 01:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундан бироз аввал клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал беллашуви ўз якунига етди.

Tecno

Унда Бразилиянинг “Фламенго” клуби Англиянинг “Ливерпуль” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий бўлими 0:0 ҳисобида дуранг билан якунлангач ғолиб номи қўшимча бўлимларда аниқланди. Унда эса Фирминонинг киритган ягона голи мерсисайдликларни чемпионга айлантирди.

“Ливерпуль” Англия – “Фламенго” Бразилия 1:0 (0:0, 0:0, 1:0)

21 декабрь, 22.30, «Khalifa International Stadium»

Гол: 1:0 – 99 Фирмино.

“Ливерпуль” – Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, Робертсон, ван Дейк, Кейта (Милнер, 100), Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 75), Хендерсон, Мане, Салах (Шакири, 120), Фирмино (Ориги, 105).

“Фламенго” – Диего Алвес, Рафинья, Филипе Луис, Мари, Родриго Кайо, де Арраскаэта (Витиньо, 77), Жерсон (Линкольн, 102), Эвертон Рибейро (Диего, 82), Арао (Беррио, 120), Габриэл Барбоза, Бруно Энрике.

Огоҳлантиришлар: Мане (45), Салах (81), Витиньо (90), Фирмино (100), Милнер (105), Диего (112).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!