Флик “Атлетико”га қарши ўйин ҳақида: “Фантастик учрашув"

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания кубогиниг жавоб  ярим финал учрашувида "Атлетико"га қарши жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини юқори баҳолади (биринчи учрашув – 0:4).

"Барча футболчилар бор куч-қувватини сарфлаб, фантастик учрашув ўтказишди. Шунчаки тўртинчи гол бўлмади, бу бўлиши мумкин эди.Менда шундай ҳис бор, агар бундан кўпроқ шундай учрашувларни ўтказсак, бизни тўхтатиб бўлмайди.

Бизда янги жароҳатлар бор (Жюль Кунде ва Алекс Бальде) бу менга ёқмайди, бу ёмон. Биз тиббиёт жамоаси ва жисмоний тайёргарлик мураббийлари билан гаплашишимиз керак. Бир ҳафтада уч футболчини жароҳатланишдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?"– деди Флик.

Шу тариқа, “матрасчилар” икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!