Флик “Атлетико”га қарши янги тактика тайёрлаяпти

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Кубоги ярим финалидан ўрин олган Мадриднинг "Атлетико" клубига (3 март) қарши жавоб ўйини учун "кенг кўламли тактик инқилоб" тайёрламоқда. Бу ҳақда The Touchline'нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифаси хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Барселона" ҳужумга алоҳида урғу берса, 4 та тўп фарқини қайтара олишига ишонмоқда. Эҳтимол, ҳужумчилар Роберт Левандовски, Маркус Рэшфорд, Рафинья ва Ламин Ямал бир вақтда асосий таркибда майдонга тушишар.

Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки баҳсида "кўк-анорранглилар" 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Тўртта голнинг барчасини Флик жамоаси биринчи бўлимда ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!