Флик Барсага клуб ичидан иккита супериқтидорни топиб берди
“Барселона” таркибида таянч ярим ҳимоячи қолмади. Бироқ клуб раҳбарияти бу позициясига ўйинчи қидириб, трансфер бозорига чиқишга шошилмаяпти.
Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳимоявий ўйин кўрсатадиган ярим ҳимоячини клубни ичидан топишга қарор қилган.
Маълумотларга қараганда, германиялик мутахассис клуб тарбияланувчиларидан 20 ёшли Марк Касадо ва 17 яшар Марк Берналь ҳаракатлари маъқул келган.
Касадо асосий жамоа учун бешта ўйин ўтказиб улгурди. Берналь ҳали дебютини нишонлагани йўқ. Мураббийлар шиаби янги мавсумда айнан мана шу икки ўйиняи ёрдамида таянч ҳудудни ёпишга қарор қилди.
Фикрлар