Флик «Барселона» учун янги ҳужумчи танлади
Muhammadqodir Ruzmatov
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Беньямин Шешкого жиддий қизиқмоқда
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоага янги ҳужумчи олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, немис мутахассисининг «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Беньямин Шешкога бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Словениялик футболчи 2025 йилдан буён «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилмоқда. У жамоага «РБ Лейпциг»дан кўчиб ўтган.
Беньямин Шешко «Манчестер Юнайтед» сафида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва бир бор голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)