Флик "Бавария"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигасининг навбатдаги тури доирасида "Бавария" билан ўйиндан умидлари билан ўртоқлашди.

- Биз ҳар бир учрашувга рақибни ўрганган ҳолда тайёргарлик кўрамиз. "Бавария" менинг ҳаётимда алоҳида ўрин тутади. Ажойиб клуб, у ерда мен кўплаб футболчилар ва раҳбарият билан яхши муносабатларга эгаман. 

Бироқ, янги боб бошланмоқда, ҳаяжондаман ва жуда хурсандман. "Барселона"да эканлигимдан жуда хурсандман. Мухлислар бизни иштиёқ билан қўллаб-қувватламоқда ва бу бизни боримизни беришга мажбур қилади. Албатта, қийин ўйин бўлади. Бу Чемпионлар Лигаси, бу ерда энг яхши жамоаларгина ўйнайди, - деди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" клуби Чемпионлар лигаси доирасида икки баҳс ўтказди. Биринчи ўйинда жамоа Монакога имкониятни  бой берган бўлса, иккинчи турда "Янг Бойз" йирик ҳисобда мағлуб этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!