Флик "Бетис" устидан қозонилган 5:3 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади

CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Бетис" устидан қозонилган 5:3 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоа ўйини ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Биринчи тайм жуда яхши ўтди, лекин иккинчи бўлимда бироз чарчадик. Ҳимояда эса охирги дақиқаларда ўйинни назорат қилиш қийинлашди. Аммо мен позитив баҳолашни истайман — энг муҳими, биз ғалаба қозондик. Жамоадан жуда мамнунман. Қандай курашганимиз ва ҳисобни қайтара олганимизни ҳурмат қиламан.

Беллашув охирида футболчилар анча чарчаганди, улар 90 дақиқа давомида курашишди. Бугунги натижадан жуда мамнунман.

Ямал ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам, ҳимояда ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Бу бизнинг вариантимиз, лекин бу позицияни аввал унча синаб кўрмаган эдик.

Ферран – жуда зеҳнли футболчи. У бўшлиқларни аъло баҳолайди ва бугун буни мукаммал бажарди. Унда яхши кайфият ва ишонч бор. У асосий таркибда ўйнашга муносиб. Бизга керак пайтда доим ўзини кўрсата олади.

Бу стадион — Ферранники. У бу ерда терма жамоа сафида ҳам хет-трик қайд этган", — деди Флик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!