Флик: "Биз Чемпионлар лигаси ғолиби бўлишимиз мумкин"

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз жамоаси Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун кураша олишига ишонч билдирмоқда.

- Биз Чемпионлар лигасини ютишимиз мумкин. "Барселона" сингари улкан клублар доим унвонлар учун интилади. Чемпионлар лигаси эса дунёдаги энг нуфузли мусобақа ҳисобланади. Биз энг кучлилар билан беллашишга тайёрмиз, - деди мураббий.

Маълумот учун, "Блауграна" жамоаси Чемпионлар лигасининг янги мавсуми доирасидаги дастлабки баҳсни "Монако"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!