Флик: “Бу лаҳзани ҳеч қачон унутмайман”
Ханси Флик "Барселона"нинг чемпионлиги ва “Эл-класико”даги ғалабасидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу лаҳзани ҳеч қачон унутмайман. Жамоам ажойиб ҳаракат қилди ва мен футболчиларим билан жуда фахрланаман. “Эл-класико”да “Реал”ни мағлуб этиш ва буни мухлислар билан бирга нишонлаш — ақлбовар қилмас ҳиссиёт.
Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик, ҳимояда ишончли ҳаракат қилдик ва иккита ажойиб гол урдик. Учрашув оғир ўтди, аммо жамоа характер намоён қилди", — деди мутахассис.
Маълумот учун, каталонияликлар 35-тур доирасида "Реал Мадрид"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал Испания чемпионлигини расман қўлга киритди.

Фикрлар