Флик: "Дам олиш Ямал учун фойдали бўлди"

  • 19 октабря, 2024, 21:18
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ханс-Дитер Флик Ламин Ямалнинг яқин орада "Барселона" ўйинларига тайёрлигини баҳолади.

- Яхши ҳолатдамиз. Эртага "Севилья"га қарши ўйнаймиз ва майдонда ўн битта энг яхши ўйинчи бўлади.

Дам олиш Ямал учун фойдали бўлди. Мен Де Ла Фуэнтега раҳмат айтаман. У бизга ёрдам берди. Ламин ўйнашга тайёр, - деди "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик.

Маълумот учун, 17 ёшли вингер Миллатлар лигасида Дания билан ўйинда сон мушакларидаги кичик жароҳат туфайли Испания терма жамоасини муддатидан олдин тарк этган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию