Флик Германия терма жамоасини тарк этмайди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик терма жамоа бош мураббийлигидан кетмоқчи эмас.

Менинг футбол ғояларим терма жамоага мос келади. Мен энг яхши немис футболчилари билан ишлашга қодирман, бу менга ёқади. Сентябрда биз янада муваффақиятли ўйнашга ҳаракат қиламиз", - дея Фликнинг сўзларини келтиради "Bayern & Germany".

Германия бу йил бешта учрашувда учта мағлубиятга учради. Аввалроқ Флик шогирдлари учрашувда Колумбия (0:2), Бельгия (2:3) ва Польша (0:1)га мағлуб бўлган, шунингдек, Украина билан дуранг ўйнаган (3:3) ва Перуни мағлуб этган (2:0).

Эслатиб ўтамиз, Фликнинг шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!