Флик ҳайратда! Мураббий ёш ҳимоячини "Барса"нинг асосий таркибига қўшди
«Барселона» марказий ҳимоячиси Альваро Кортес клубнинг асосий жамоаси мураббийлар штаби ишончини қозонди.
Журналист Серхи Капдевила хабарига кўра, 21 ёшли футболчи келаётган мавсумда «блауграна»нинг асосий таркибидан ўрин олиши кутилмоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам, клуб раҳбарияти ҳам ёш испаниялик ҳимоячининг ўйинидан жуда мамнун.
Альваро Кортес аввал асосан «Барселона»нинг иккинчи жамоасида тўп суриб келган ва у ерда жамоа сардори сифатида майдонга тушган.
Асосий таркиб сафида эса ҳозирча фақат бир расмий ўйинда майдонга тушган — унинг дебюти май ойида «Алавес»га қарши Ла Лига учрашувида қайд этилган. Ушбу беллашувда каталонияликлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Фикрлар