Флик “Жирона”га қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг 24-тури доирасида “Жирона”га қарши ўйиндаги (1:2) мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи таймда бизда жуда кўп имкониятлар бўлди. Иккинчи таймда эса бундай вазиятлар “Жирона”да кўпроқ юзага келди. Қарши ҳужумлар пайтида, айниқса ҳимояда, жуда ёмон ҳаракат қилдик. Улар ғалабага лойиқ эди, чунки биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик.

Футболчилар майдон марказида позицияларни нотўғри танлашди. Шунингдек, индивидуал хатоларга йўл қўйилди. Биз яна яхши ўйнай бошлашимиз керак. Ҳозирги пайтда нимадир ўхшамаяпти. Футболчиларга дам олиш кунлари жуда зарур, чунки улар чарчаган. Бу узоқ йўл, биз албатта қайтамиз", — деди Флик.

Кунде билан боғлиқ эпизод ҳақида мутахассис қуйидагича жавоб берди:

"Бу вазият бўйича менда фикр йўқ", — деди у.

Маълумот учун, айни пайтда каталонияликлар 58 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!