Флик Канселуни жамоада сақлаб қолмоқчи, аммо шартлар бор

Ханс-Дитер Флик Жоау Канселунинг "Барселона"да қолишини истамоқда.

Португалиялик ҳимоячи қишда "Ал-Ҳилол"дан ижара асосида келган эди. Бироқ "Diario SPORT" маълумотига кўра, каталонияликлар футболчини тўлиқ трансфер қилишни режалаштирмаяпти.

Манбага кўра, "Барселона" Канселуни фақат бир шарт билан қолдиришга тайёр — у "Ал-Ҳилол" билан шартномасини бекор қилиб, маошини камайтиришга рози бўлиши керак.

Агар ушбу талаблар бажарилса, клуб унга икки йиллик шартнома таклиф қилади. Акс ҳолда, "Барселона" бошқа вариантларга эътибор қаратади.

Жорий мавсумда Канселу "Барселона" сафида 12 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!