Флик: Компани жуда яхши ишлаяпти

Чемпионлар лигасининг 3-турида "Барселона" "Бавария"ни ўз майдонида қабул қилиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Ханс-Дитер Флик ўзининг собиқ жамоасига қарши баҳсдан кейин айни пайтда мюнхенликларни бошқараётган Винсен Компани ҳақида фикрларини билдирди. 

"Компани жуда яхши ишлаяпти. Мен уларнинг футболини томоша қилиб, маза қилдим. Футболчиларда ўзига бўлган ишончни кўришингиз мумкин", - деди Флик. 

Компани ёзда жамоани қабул қилиб олди. Анйи пайтда "Бавария" Германия чемпионатида 17 очко билан биринчи ўринда турибди. Шунингдек, клуб Бундеслига доирасида ҳали мағлуб бўлмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!