Флик Левандовскини ёмон кўриб қолди

  • 18 декабря, 2024, 18:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа тўпурари Роберт Левандовскига бўлган муносабатини ўзгартирди.

Tecno

Журналист Серджи Капдевиланинг маълум қилишича, энди Флик 36 ёшли польшалик ҳужумчи учун асосий таркибдан жой кафолатмайдиган бўлди.

Унга кўра, Левандовски бирорта учрашувда талаб таражасида ўйнай олмаса, дарров захирага олинади. Бундан ташқари, Ханси Флик уни кейинги учрашувда бошланғич таркибга киритмаслиги ҳам мумкин.

Ханс-Дитер Флик сўнгги учрашувлардаги муваффақиятсизликлардан кейин таркибда жойи кафолатланган бирорта ўйинчи йўқлигини билдирди.

Роберт Левандовски жорий мавсумда барча турнирларда 23 та учрашув ўтказиб, 23 та гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию