Флик қарорларидан кейин футболчи "Барса"дан кетадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде биринчи бор каталонияликлар таркибидаги келажаги борасида жиддий ўйга толди. 

COPE нашри маълумотича, ёш футболчи бош мураббий Ханси Флик жамоасидаги ўрни ва роли ҳалигача аниқ эмаслигидан хавотирга тушган.

Бальде Ла Лиганинг иккинчи турида «Эльче»га қарши ўйин (5:0) учун асосий таркиб ёки захира рўйхатига ҳам киритилмади. Футболчига яқин манбалар бу ҳолатни клубдан кетиш эҳтимолига ишора сифатида баҳолаётгани айтилмоқда. 22 ёшли ҳимоячига бошқа жамоалардан таклифлар тушган, улар орасида энг жиддий қизиқишни «Манчестер Юнайтед» намоён этмоқда.

Шунга қарамай, Бальде ҳозирча трансфер масаласида шошилмаяпти. У қарор қабул қилишдан олдин «Барселона» раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўз режалари ва унинг жамоадаги мақомини аниқ баён қилишига умид қилмоқда.

Ҳимоячи клуб базасида одатий тартибда машғулотларни давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!