Флик Рэшфорддан воз кечиб, “Сити”дан ўйинчи олади
Трансфер ҳуқуқи “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган қанот ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳозирда “Барселона” жамоаси сафида ижара асосида ўйнамоқда.
Мавсум тугагач, каталонияликлар уни “Манчестер Юнайтед”дан тўлиқ сотиб ола оладими-йўқми, буниси ҳозирча аниқ эмас.
Шу билан бирга, El Nacional нашрининг хабар беришича, “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик, агар клуб ўзи кўзлаган бошқа футболчини олиб берса, Рэшфорддан воз кечишга тайёр.
Гап “Манчестер Сити” вакили Савио ҳақида кетмоқда. Айтилишича, Флик тактик нуқтаи назардан бразилиялик ҳужумкор футболчи унинг ўйин тизимига яхшироқ мос тушади, деб ҳисобламоқда.
21 ёшли Савио ҳозир “Манчестер Сити” таркибида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Чунки унинг позициясида Жереми Доку ва Антуан Семеньо самаралироқ ўйин намойиш қиляпти.
Савионинг трансфер қиймати тахминан 45 миллион евро, деб баҳоланмоқда. Аммо “шаҳарликлар” ўтган ёзда уни “Тоттенхэм”га 70 миллион еврога ҳам бермаган эди.
Фикрлар