Флик шармандали мағлубият аламини Левандовскидан олди
Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Барселона” 15-тур учрашувида ўз мухлислари кўз ўнгида “Лас-Пальмас”дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бу муваффақиятсизлик бош мураббий Ханс-Дитер Фликка оғир ботди.
Навбатдаги машғулотларни бошлашдан аввал германиялик мутахассис жамоа тўпурари Роберт Левандовски билан алоҳида суҳбат ўтказди.
Sport.es сайтининг ёзишича, Флик польшалик ҳужумчисига очиқчасига эътироз билдирган ва Левандовски “лас-Пальмас”га қарши учрашувда ўз даражасида ўйнамаганини айтган. Манбанинг таъкидлашича, Левандовски мураббий эътирозларини қабул қилган.
36 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “Барселона” сафида барча турнирларда 20 та учрашув ўтказиб, 22 та гол ва иккита ассист қайд этди.
Фикрлар