Флик Ямалнинг истеъдодидан ҳам муҳимроқ жиҳатни айтди

"Барселона" устози Ханс-Дитер Флик "Жирона" (4:1) дарвозасини икки бора ишғол қилган Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди. 

"Учрашув қийин ўтди. "Жирона" жуда яхши ўйнади. Бироқ биз беллашувни ажойиб бошладик ва ўйлайманки, ғалабага ҳақли эдик. 

Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Сабаби, қадамма-қадам олға боришимиз керак. Ҳозир ажойиб формадамиз ва шу руҳда давом этишимиз керак. 

Ламин Ямал ғалабага энг кўп ҳисса қўшди. У жуда яхши прессинг қилади. Бу жуда муҳим. Барча ҳужумкор футболчилар прессинг қилишлари керак. Бу истеъдод ва босимнинг уйғунлиги бизнинг фойдамиздир",
- деди Каталония клуби устози. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!