Флик январда биринчи олинадиган тўпурарни танлади
Каталониянинг машҳур «Барселона» клуби қишки трансфер ойнаси учун эҳтимолий янги футболчилар рўйхатини кенгайтирмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган инсайдер Экрем Конур маълумотларига кўра, Колумбия терма жамоаси ва Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ҳужумчиси Луис Суарес «Барселона»нинг қисқа рўйхатига киритилган.
28 ёшли форвард ўтган йил ёзидан бери Лиссабон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «шерлар» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt портали Суареснинг бозор қийматини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Португалия чемпионатининг жорий мавсумида Луис етти ўйинда майдонга тушиб, олти бор рақиб дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар