Флорентино Перес Асенсионинг трансфер нархини эълон қилди
Ads

“Реал” президенти Флорентино Перес жамоа ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг нархини 700 миллион евро баҳолади. Бу билан у футболчини бошқа жамоалардан тушаётган 150 миллион евролик таклифларини радқ қилган.

Агар билишни истасангиз, Асенсионинг трансфер нархи 700 миллион евро, ундан кам эмас, – дея Переснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри. – Асенсио “Реал”ни тарк этмоқчи эмас.

Мураббий уни Бэйл – Бензема – Роналду триосини афзал билиб, уни назардан четда қолдиряпти деб ўйламанг. Зинединга Асенсио керак. Ўтган ёзда Маркога 150 миллион евро таклиф қилишди, аммо Зидан ҳам, мен ҳам бу ҳақда ўйлаганимиз йўқ.

22 ёшли Асенсио бу мавсумда жами 34 ўйинда 8 гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилган.