Флорентино Перес: Роналдунинг 5-Олтин тўпи
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "France Football" нашри томонидан таъсис этилган "Олтин тўп" совринини қўлга киритди. Ушбу маросимга ташриф буюрган "Реал" президенти - Флорентино Перес қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Ушбу маросимда иштирок этаётганимдан баҳтиёрман. Роналду 5-бор "Олтин тўп"ни қўлга киритмоқда ва бу "Реал" учун катта шараф.

Криштианунинг барча сифатлари "Реал"га мос тушади. Мен уни Алфредо Ди Стефанонинг вориси деб биламан", - деб айтиб ўтди Перес.

Маълумот учун, йил давомида 57 баҳсда иштирок этиб, 49 бор гол киритиб, 13 бор ассистентлик қилиб, 4 та жамоавий турнирда ғолиб чиққан Роналду ушбу мукофотни фаолияти давомида 5-бор қўлга киритди.

У бунга қадар 2008, 2013? 014, 2016 йилларда ҳам ушбу совринга эга чиққан эди.