Флорентино Перес: Суперлига футболчилари жаҳон ва Европада чемпионатидан четлатилмаслигига кафолат бераман!

УЕФА ва ФИФА раҳбарияти футбол оламида юзага келган вазиятни инобатга олиб, янги тузилган Европа Суперлигасида майдонга тушадиган футболчилар халқаро турнирлардан, хусусан, жаҳон ва қитъа чемпионатларидан четлатилиши мумкинлигини билдирганди.

Европа Суперлигасининг президенти экани расман тасдиқланганидан кейин Флорентино Перес турнирда қатнашадиган футболчиларни ҳимоя қила олишини айтди.

- Суперлига клубларининг барча ўйинчилари қитъа ва жаҳон чемпионатларидан четлатилмайди. Мен буни кафолатлайман. Улар бунга юз фоиз амин бўлиши мумкин. Суперлигада қатнашадиган жамоалар ҳам миллий чемпионатлардаги ўрнини сақлаб қолади, - деди Суперлига раҳбари Флорентино Перес.

Ҳозирча, янги лойиҳада 12 та суперклуб иштирок этишини тасдиқлаган. Улар орасида УЕФА шафелигидаги турнирлардан воз кечишга тайёрлари ҳам бор. Вазият ҳали ечимини топадиган эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!