Флорентино Перес: Зидан билан хайрлашмайман, кўришгунча деб қоламан
Ads

Испаниянинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан иштирокида навбатдан ташқари матбуот анжумани ташкил этди. 

Унда "қироллик клуби" пезиденти Флорентино Перес ҳам иштирок этди. Анжуманда "Реал" клуби устози Зинедин Зидан ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.

Матбуот анжуманида Флорентино Перес қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

- Зиданнинг бу қарорини кутмагандик. Аммо унинг қарорини ҳурмат қиламиз. Зиданнинг кетиши, мен учун зарба бўлди. Зиданни бу фикрдан қайтаришни хоҳладим, аммо бу самарасизлигини тушундим. Мураббийнинг “Реал” учун қилган меҳнатларига миннатдорчилик билдираман. У билан хайрлашмайман, кўришгунча деб қоламан. Агар у дам олмоқчи бўлса, марҳамат, - деди клуб президенти.