Флойд Мейвезер боксга қайтадими ёхуд кўргазмали жанглар учун қанча гонорар олишини маълум қилди

Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер профессионал боксга қайтишни режалаштирмаганини айтди.

"Менга боксга қайтиш керак, деб айтишди. Аммо биринчи навбатда мен учун соғлиқ муҳим. Бокс жуда шафқатсиз. Сўнгги йилларда рингда бир нечта боксчи вафот этди. Қачон ўз вақтида кетиш кераклигини билишингиз керак.

Лекин мен ҳали ҳам саёҳат қиламан ва кўргазмали жангларини ўтказиш ниятидаман. Мен бир вақтнинг ўзида бундай жанг учун 10-30 миллион доллар пул ишлашим мумкин.

Ўйлайманки, шу йўл билан ҳам кўпгина профессионал боксчиларга қараганда кўпроқ пул топа оламан”, -деди Мейвезер.