Флойд Мейвезер шогирди жуда катта ваъда бериб юборди

  • 29 октябрь, 2019, 14:30
  • 0
  • Бокс

Биринчи енгил вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, афсонавий Флойд Мейвезерни шогирди Жервонта Девис биринчи ўрта вазн тоифасидаги WBA ва IBF камарлари соҳиби Жош Тейлорга қарши жанг ўтказиш ниятида.

"Мен енгил вазн тоифасидаги барча ишларимни тугатганимдан сўнг, биринчи ўрта вазн тоифасига ўтаман. У вазнда Тейлор билан жанг қилиш истагидаман. Жош, мен сени тўхтатишга ваъда бераман ",- деди Девис.

Эслатиб ўтамиз: 28 декабрь куни Aтланта шаҳрида Девис енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Юриоркис Гамбоа билан жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!