
Формула-1 янги авлод болидлари 400 км/соат тезликгача чиқа олади
2026 йилда пайдо бўладиган янги авлод Формула-1 болиди трассанинг тўғридан-тўғри қисмларида 400 км/соатгача тезликка эриша олади. Юқори кўрсаткичларга электромоторлар қувватини ошириш ва фаол аэродинамикани такомиллаштириш орқали эришилади.
"Батареяларнинг тўлиқ қувватидан фойдаланилганда, биз деярли 400 км/соат кўрсаткичга эришамиз", - дея "Мерседес" жамоаси раҳбари Тото Волфнинг сўзларини келтирди auto moto und sport. "Астон Мартин"нинг захирадаги ҳайдовчиси Фелипе Другович қўшимча қилди: "Машина бурилишдан шундай катта тезликда ҳаракатланадики, гўё сиз ракета устида ўтиргандек бўласиз."
ФИА маълумотларига кўра, 2026-йилги болидлар ҳозирги машиналарга қараганда қисқароқ, торроқ ва ихчамроқ бўлади. Олд ва орқа қанотлар шаклини ўзгартиради, баъзи элементлар йўқолади ва фаол аэродинамика тўғри чизиқлардаги қаршиликни камайтиришга имкон беради. Янги авлод болидларининг ички ёнув двигатели 575 от кучигача, электр моторлар эса 475 от кучигача эга бўлади, бу эса Формула-1 учун рекорд даражадаги Нютонметрларнини беради. Бурилишларда камроқ босим кучи ва торроқ шиналар туфайли тезлик пасаяди, аммо ҳайдовчилар энергия оқими ва батареяни бошқариш тактикасини кўпроқ назорат қилиш имкониятига эга бўлади.
Фикрлар