Форс кўрфази кубоги. Машарипов жамоаси финал йўлланмаси учун ўйнайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Бирлашган Араб Амирлигининг бир қатор клублари Форс кўрфази кубогининг ярим финал жавоб учрашувларини ўтказади. Шу жумладан, ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган "Шабаб Ал-Аҳли" клуби ўз майдонида "Ал-Васл"ни меҳмон қилади.

Дастлабки ўйинда дубайликлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўша ўйинда Азиз Ғаниев ўз номига ассист ёздириб қўйганди. Легионеримиз жароҳати сабабли жавоб баҳсини ўтказиб юборади.

Беллашув Тошкент вақти билан 21:15 да бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!