Фото: Мессининг хотини янги чақалоқнинг суратини оммага кўрсатди
Ads

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонелла Рокуццо янги чақалоқнинг суратини 6 млн кузатувчиси бўлган “Инстаграм”даги саҳифасига юклади.

Суратда Месси, янги чақалоқни ушлаб турган Антонелланинг ўзи ҳамда жуфтликнинг фарзандлари – Тьяго ва Матео акс этган. 10 март куни оилада учинчи ўғил дунёга келганди.

Мессининг оиласида кўпайиш бўлгани сабабли аргентиналик футболчи “Малага”га қарши Ла Лига 28-турини қўйиб юборганди. “Барселона” Луис Суарес ва Коутиньонинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.