ФОТО. Яхшибоевнинг жамоаси ўйнайдиган стадион қай аҳволда?

Эртага Беларусь чемпионатида 9-тур ўйинлари давом эттирилади. Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби Молодечно шаҳридаги "Городской" стадионида "Динамо" Брест жамоасини қабул қилади. Ушбу стадион директори Виктор Ивашенко мазкур баҳсга тайёргарлик хусусида интервью берди.

20200515085110

"Энергетик-БГУ" нима сабабдан уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказмоқда?

"Олий дивизион ўйинларига тайёргарлик "Молодечно" ўйнайдиган Иккинчи лига учрашувлариникидан фарқ қилади. Масалан, матбуот анжумани учун жой ажратиш керак. Реклама баннерлари келтирилади ва уларни ўрнатамиз. Олий лига логотипи мавжуд бўлган махсус арка ҳам келтирилади. Захира ўриндиқлари сони 16 та бўлиши керак. Бизда эса 13 та ўриндиқ мавжуд.

20200515085121

Умуман олганда, Молодечно шаҳри учун Олий лига баҳслари бўлиши катта шараф ва стадион учун фойда. Шу боис, майдонга махсус чизиқлар чизяпмиз, момақаймоқларни тозалаяпмиз", - деди Ивашенко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!