Фотографлар учун хушхабар! "Ўзбекистон” ўйингоҳига 2000 люксли ёритиш тизимлари ўрнатилмоқда (Фото)

2021 йилги мавсумда илк бор Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган “Турон” футбол клубининг уй ўйингоҳи ҳисобланадиган "Ўзбекистон" аренаси ФИФА стандартларига мос холга келтирилмоқда.

"Турон" клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, айни дамда "Ўзбекистон" ўйингоҳида 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори фойдаланишга топширилган бўлса, ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизими ўрнатиш ишларининг сўнги босқичи амалга оширилмоқда.

rasm1_1

rasm2_1

rasm3_1

Қолаверса, "Ўзбекистон" ўйингоҳида футбол мухлислари учун янги трибуналар қуриб битказилди. Клубимиз номи акс эттирилган мазкур трибуналар сиғими 4000 томошабин учун мўлжалланган.

tribuna

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!