Фозилов ва Неъматов ғалабаси, собиқ жаҳон чемпиони мағлуб этилган ва ММА юлдузлари ташриф буюрган бокс оқшомидан фотогалерея

Тошкент шаҳридаги "Renaissance Hall" аренасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. 

Марказий жанглардан бирида ўрта вазнли боксчимиз Баҳромжон Фозилов WBA Asia камари учун аргентиналик Диего Рамирес билан тўқнаш келди. Баҳс вакилимизнинг ажойиб ғалабаси билан поёнига етди. Ҳакамлар бир овоздан Фозиловнинг ғалабасини қайд этишди.

Марказий жангда Мирзакамол Неъматов намибиялик Жулиас Индонгога қарши рингга кўтарилди. Кескин қарама-қаршиликлар остида кечган беллашувда ҳакамлар бир овоздан Неъматовнинг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа, у WBA Asia East чемпионлик камарининг янги соҳибига айланди.

Қуйида жанглардан олинган суратларни томоша қилинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!