"France Football" нашри бош муҳаррири Мессининг "Олтин тўп" олишига ишонмаслик кераклигини айтди
"France Football" нашри бош муҳаррири Винсент Гарсия Лионель Мессининг "Олтин тўп" олиши ҳақида гапириб ўтди.
"Ҳар доим шу каби миш-мишлар бўлиб келган. Бу медиа ўйини. Биз "Олтин тўп" соҳибини эълон қиладиганларни тушунамиз, аммо миш-мишларга доим ҳам ишонмаслик керак.
Бу йил Месси ва Холанд шубҳасиз асосий фаворитлар. Шунга қарамай, кимга овоз бериш масаласини ўша кун учун сақлаб қўйдим. Тақдирлаш маросими душанба куни бўлиб ўтади, ҳакамлар ҳайъатининг овозлари батафсил тарзда 4 ноябрь, шанба куни эълон қилинади", - деди Гарсия.
Фикрлар