Франческо Тотти: “Реал”да ўйнашдан воз кечканман
Ads

“Рома”нинг собиқ сардори, хозирда эса жамоа директори Франческо Тотти, бир неча бор бошқа номдор клубларнинг таклифларини рад этгани ҳақида айтиб ўтди.

- Шуни айтишим керакки, биринчи таклиф Мадриднинг “Реал” клубидан эди, агарда шу таклифга рози бўлганимда А Сериясига қайтолмаслигимни билардим. Мен рад жавобни юрагим ва онгим билан танладим, бундан ҳеч қачон афсусланмаганман.  

Хаётимдаги иккинчи катта трансфер, Спаллетти ва менинг ўртамда норозилиглар пайдо бўлганида бўлиши мумкин эди, гувоҳ бўлганингиздай "Рома"да қолишга қарор қилганман. Лучано билан клубни тарк этишидан олдин илиқ муносабатларда эдик.

Менга БАА ва АҚШдан жуда яхши таклифлар келиб тушаётганди, аммо 25 йиллик  “севги” қиссасини барбод қилардим.

Шуни таъкидлашим лозимки, мен учун бошқа жамоада фаолиятимни давом эттириш жуда яхши тажрибага айланиши мумкин эди, шунга қарамай мен “Рома”ни танладим, - дейди Тотти Sky нашрига берган интервьюсида.