Франк де Бур Голландия терма жамоасида 96 йиллик антирекордни такрорлади

Франк де Бур Голландия терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк ўйинларини муваффақиятсиз ўтказди.

Унинг бошқарувидаги Голландия дастлаб, Мексикага (0:1) имкониятни бой берди, кейин Босния ва Герцеговина (0:0) ҳамда Италия (1:1) билан дуранг қайд этди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга қараганда, Де Бур Голландия терма жамоаси тарихида дастлабки 3 та ўйинда ғалаба қозона олмаган 3-мураббийга айланди.

Бунгача Билл Таунли (1924 йил, 2 та дуранг, 1 та мағлубият) ва Дик Адвокат (1992 йил, 1 та дуранг, 2 та мағлубият) шундай натижа қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!