Франция бош мураббийи кутилмаган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Финляндияга қарши баҳсдаги кутилмаган мағлубиятдан (0:2) кейин ўз фикрларини билдирди.
"Биз кутганимиздан пастроқ даража кўрсатдик. Рақибимиз улардан талаб қилинган барчасини бажарди. Бартараф этишимиз мумкин бўлган вазиятларда гол ўтказиб юбордик ва бу рақибга ишонч бағишлади. Тўп назоратини узоқ вақт ўзимизда ушлаб турдик, аммо вазият ярата олмадик.
Юзимизга яхши тарсаки тушди. Бу ҳақида кўп ўйламаймиз. Бироқ ҳақиқат бу ҳақиқатдир. Натижа ўйинга мантиқан тўғри келди", дея фикр билдирди франциялик мутахассис.
Фикрлар