Франция: Бурни синган Мбаппе бўйича якуний қарор

  • 18 июнь, 2024, 10:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция футбол федерация Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионати доирасида Австрия ва Франция ўртасидаги учрашувда бурнини синдириб олган Килиан Мбаппенинг аҳволи ҳақида баёнот берди.

Tecno

Дюссельдорфдаги учрашувининг иккинчи ярмида Килиан Мбаппе бурнини синдириб олди.

Франция терма жамоаси сардори доктор Франк Ле Галль ва шифокорлар гуруҳи биринчи ёрдамни кўрсатди ва футболчининг бурни синганини қайд этди.

 Энди Мбаппе бир неча кун даволанади. Яқин кунлар ичида жароҳат операция қилинмайди. Унга махсус ҳимоя ниқоби тайёрлаб берилади. Бу унинг даволанишдан кейин тезроқ майдонга қайтишига ёрдам беради, - дейилади футбол федерацияси баёнотида.

Франция терма жамоаси “D” гуруҳида Нидерландия, Польша ва Австрия футболчилари билан рақобатлашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!