Франция чемпионатида яна бир истеъфо! Янги мураббий номзоди ҳам тайёр

"Монако" устози Роберт Морено клуб бош мураббий постини тарк этди. Бу ҳақида клуб расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таниқли L'equpie нашри матбуотига кўра, испаниялик мураббий ўрнини сўнгги иш жойи "Бавария" бўлган Нико Ковач эгаллаши кутилмоқда.

"Монако" бир мавсум давомида икки маротаба мураббийни ишдан олди. Мавсумни Леонарду Жардим билан бошлаган француз клуби, якунда Моренога ҳам чиқиш эшикларини кўрсатди.

Монаколиклар Франция чемпионатини тўққизинчи ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!