Франция чемпионатининг жорий мавсум рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Франция чемпионатининг якунланган 2022/2023 йилги мавсум рамзий терма жамоаси эълон қилинди. Энг яхши 11 нафар футболчи орасидан ПСЖнинг тўрт нафар футболчиси жой олди: Нуну Мендеш, Ашраф Ҳакими, Килиан Мбаппе ва Лионель Месси.

Қуйида рамзий терма жамоа билан тўлиқ танишиб олишингиз мумкин:

Дарвозабон: Брис Самба («Ланс»).

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими, Нуну Мендеш (иккаласи - ПСЖ), Кевин Данзо («Ланс»), Шансель Мбемба («Марсель»).

Ярим ҳимоячилар: Секо Фофана («Ланс»), Валантен Ронжье («Марсель»), Кефрен Тюрам («Ницца»).

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе, Лионель Месси (иккаласи - ПСЖ), Лои Опенда («Ланс»).

Эслати ўтамиз, Франция чемпионатининг жорий мавсумида ғолиблик яна ПСЖга насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!