Франция футболчилари Месси ва унинг Аргентинасидан қўрқмайди (мақола)

Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати ўзининг якуний нуқтасига етиб келди. 18 декабрь куни бўлиб ўтадиган финал ўйинида Франция ва Аргентина терма жамоалари чемпионлик учун масалага ойдинлик киритади. Европаликлар зафар қучса, кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигида ғолиб бўлади. Аргентина ғалаба қозонса, Месси билан узоқ кутилган мундиал олтин медалларига эга чиқади. 

Ушбу супер тўқнашув олдидан франциялик футболчилар ва бош мураббий Дидье Дешам рақиб Месси ва Аргентина термаси ҳақида ўз фикрларини баён қилиб ўтишди. Унга кўра, "хўрозлар" Лео ва унинг шерикларидан заррача қўрқмаётганини таъкидлаган.

тео

Тео Эрнандес:

Қаторасига иккинчи бор мундиал финалида ўйнаш ақлга сиғмайди. Биз бу финалда ғалаба қозониш учун қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Фақат олдинда турган баҳс ҳақида ўйлашимиз керак.

Мен чарчадим, тўғри. Аммо ярим финалдаги ғолиблик ажойиб бўлди. Якшанбага қадар тикланиб улгуришимиз керак. 

Месси бизни қўрқита олмайди. Аргентина ажойиб жамоа. Шунга қарамай, биз фақат чемпионлик учун "жанг қиламиз". 

жируу

Оливье Жиру:

- Месси супер ўйинчи. Аммо биз унинг роҳатланиб тўп тепишига йўл қўйиб бермоқчи эмасмиз. Биз мундиалда зафар қучмоқчимиз ва уни тўхтатиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. 

Шунингдек, рақиб таркибида фақат Месси ҳаракат қилмайди. Жамоа учун катта меҳнат қилаётган бошқа футболчилар ҳам бор. Шунинг учун улар жуда кучли.

DSC01815_1

Антуан Гризманн:

- Биз Аргентинанинг ўйинларини кўриб чиқдик. Улар анча қийинчилик туғдира олади. Ҳозир рақибимиз ўзининг энг идеал ҳолатида. 

Жиру айтганидек, бу терма фақат Мессидан ташкил топмаган. Унинг атрофида юқори савиядаги йигитлар жам бўлган. Оғир ўйин бўлади, Аргентинага кўпчилик мухлислик қилиши бир томондан фойдали бўлиши мумкин. Бошқа тарафдан бу уларга босим юклайди. 

тчуамени

Орельен Тчуамени:

- Биз яхши ҳимояланишим керак. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этмоғимиз даркор. 

Ҳа, уларнинг Мессиси бор. Бироқ яна 10 нафар футболчи ҳам хавф туғдиришга қодир. Шундай экан, биз барчасига тайёр туришимиз лозим. Тарих ёзишга жуда яқин турганимиздан хабардормиз. Бунинг учун ўта қулай имконият бор.

Дидье Дешам (бош мураббий):

Бу жамоада жуда зўр ўйинчи бор ва бу Месси эканини ҳамма билади. Бизни катта жанг кутмоқда. Аргентина тажовузкор жамоа.

Бунинг олдини олиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Жамоалардан фақат биттаси учинчи юлдузни олади.

Месси турнир бошидан бери ажойиб ҳаракат қилмоқда. Тўрт йил олдин ҳамма нарса бошқача эди. У учрашувни биз кутган ҳолатда эмас, балки ҳужумчи сифатида якунлаганди. Энди уларда ҳужумчи бор, Мессида эса эркинлик. У тез-тез тўп билан муомала қилмоқда ва ажойиб формада экани кўриниб турибди.

Месси - дунёнинг энг яхши футболчиси ёки камида энг яхшиларидан бири. Унинг ўйинга таъсирини имкон қадар чеклаш учун ҳаракат қилишимиз керак бўлади. Баъзи футболчиларим билан Аргентина ҳам шундай қилиши керак бўлади. Лекин бу биз тўрт йил олдин ўйнаган Аргентина эмас. Шуниси аниқ!", - деди мутахассис финал олдидан.

fra

Шунингдек, Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам финалолди Аргентинага қарши учрашув олдидан ўз фикрларини илгари сурди.

Эммануэль Макрон:

Ўйлашимча, биз фаворитмиз. Лекин Аргентина ҳар ўйинида яхшироқ ҳаракат қилиб бормоқда. Шунинг учун бу жамоа шу босқичга қадар етиб келди.

Мен Рабьонинг формага қайтишини кутяпман. Сабаби, Марокашга қарши ижобий ўйин намойиш этган бўлсак ҳам кўп нарса таркибга боғлиқ. 

Менимча, биз ғалаба қозонамиз. Қолаверса, финалда кўп голлар бўлишини кутмоқдаман. 3 тадан кўп гол урилса, ҳайрон қолмайман", - дея ўз фикрларини маълум қилди 45 ёшли сиёсатчи.

Маълумот ўрнида, Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги финал ўйини 18 декабрь куни соат 20:00 да бошланади.

 

Шоҳрух Зоиров тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!