Франция грандлари “Барселона” ҳужумчисига қизиқмоқда
Ads

 

“Барселона” клуби ҳужумчиси Мунир Эль-Хаддади ўз фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин, дея ёзади L’Equipe нашри.

Манбанинг таъкидлашича, 21 ёшли футболчига Франциянинг икки грандии – “Марсель” ва “Лион” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда ва футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун таклиф тайёрламоқда. Жамоалар футболчи учун 10 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Қайд эитш керакки, Мунир Эль-Хаддади ўтган мавсумни “Валенсия”да ижара асосида ўтказган. Эл-Хаддадининг “Барселона” билан шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган.