Франция ҳукумати таъқиқ қўйди

Франция Бош вазири Эдуар Филипп коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари доирасида оммавий спорт тадбирларини бошламай турган маъқул эканлигини таъкидлади.

"5 мингдан зиёд аҳоли тўплайдиган тадбирларни сентябрь ойига қадар бошлаш мумкин эмас", - деди Бош вазир.

Бу эса ўз навбатида футбол бўйича Франция чемпионатлари - Лига 1 ва Лига 2 ва регби бўйича мамлакат биринчилиги ўйинлари ўтказилмаслигини англатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!