Франция – Испания "ЖЧ-2026" ярим финалига бош ҳакам маълум бўлди
Жаҳон чемпионати-2026 ярим финалида Франция ва Испания терма жамоалари ўртасидаги беллашувни Сальвадорлик ҳакам Иван Бартон бошқаради. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув эртага, 14 июль куни, АҚШнинг Даллас шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин бошланиш вақти Тошкент вақти билан соат 23:59 га белгиланган.
Бош ҳакамга ёрдамчи сифатида унинг ватандоши Давид Моран ҳамда Никарагуа вакили Антонио Пупиро ёрдам беради.
35 ёшли Иван Бартон бугунга қадар ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги Туркия — Парагвай (0:1) ва Япония — Швеция (1:1) ўйинларини бошқарган. Шунингдек, у 1/8 финалдаги Швейцария — Колумбия баҳсида (0:0, пенальти — 4:3) ҳам бош ҳакам сифатида майдонга тушган эди.

Фикрлар