Франция Лига 1 ва Лига 2 да ўйиндан олдин қўл сиқиб кўришиш тақиқланди
Франция биринчи ва иккинчи дивизонида тўп сурувчи футболчилар учун коронавирус эпидемияси сабаб янги таъқиқ кучга кирди. Бу ҳақида мамлакат футбол федерацияси раҳбарияти маълумот бериб ўтди.
Ўйиндан олдин қўл сиқиб қўйишлар бўйлмайди, бу соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияси. Биз учун энг муҳими ўйинларнинг бекор қилинмаслиги", - дейди федерация раҳбари Натали Буа де ла Тур.
Маълумот ўрнида, расмий манбалар айни вақтгача Францияда коронавирусга чалинганлар сони 191 нафарга етганлиги хабар қилишмоқда.
Фикрлар