Франция президенти ЖЧ-2018 учрашувларига ташриф буюради

Франция президенти Эммануэль Макрон саноқли кунлардан сўнг бошланадиган ЖЧ-2018 мусобақаларига келишни режалаштирмоқда.

“Терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун Россияга бораман деб умид қиламан. Балким илк учрашувларга ташриф буюра олмасман. Аммо, агар Франция терма жамоаси финалга қадар бора олса, уларга мухлислик қилиш учун албатта бораман.

Мен табиатан оптимистман ва шу боис ишонч билан айтишим мумкинки терма жамоамни қўллаб-қувватлаш учун бир неча ҳафтадан кейин Россияга албатта бораман. Шунда яна президент Путин билан ҳам кўришаман”, - дейди Макрон.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси мундиалнинг “С” гурҳида Дания, Перу ва Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!