Франция президенти ПСЖ футболчиларини Елисей саройида қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция президенти Эммануэль Макрон  Чемпионлар лигасида қўлга киритилган ғалабадан сўнг ПСЖ жамоасини тўлиқ таркибда Елисей саройида қабул қилди.

Тантанали қабулда жамоа аъзолари қаторида «ПСЖ»нинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов ҳам иштирок этди.

Макрон футболчиларни самимий табриклаб, уларнинг ютуқларини юқори баҳолади ва ПСЖни энг катта жамоалардан бири сифатида эътироф этди. Франция раҳбари Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши ўтган финал учрашувини ҳам алоҳида тилга олиб, беллашув охиригача мухлисларни ҳаяжонда ушлаб турганини қайд этди.

ПСЖ ушбу совринни кетма-кет иккинчи бор қўлга киритди. Матвей Сафонов ҳам иккинчи марта Лига чемпионлари ғолиби бўлди, аммо бу сафар илк бор асосий дарвозабон сифатида майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!